Мирзиёев Байденга таъзия мактуби йўллади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Орлеан шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан Америка Қўшма Штатлари Президенти Жозеф Байденга таъзия мактуби йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

"Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқи номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига, бутун Америка халқига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади", дейди Президент матбуот котиби. 

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни Американинг Нью-Орлеан шаҳрида маҳаллий вақт билан тахминан 03:15 да юк машинаси ҳайдовчиси Бурбон ва Ибервил туристик кўчалари кесишмасида байрам ўтказаётган оломон устига катта тезликда борган ва одамларни босиб кетганди. Оқибатда камида 15 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳатланган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Жо Байден Нью-Орлеан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг