Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди
Олам
−
08 Сентябрь
4521Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаевнинг таклифига биноан бугун, 8 сентябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Остона шаҳрида бешинчи Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинлари – UNESCO'нинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилган этник спорт турлари бўйича халқаро спорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.
Маълумот учун, ушбу спорт тадбирида дунёнинг 90 га яқин давлатидан 2 мингдан зиёд спортчи, жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ўтказгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь