Мирзиёев Бухорода Назарбоев билан учрашди (видео)
Жамият
−
07 Сентябрь
15949Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Бухоро шаҳрини зиёрат қилиш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 7 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳрида бўлиб, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг бориши ва аввалги ташрифлар давомида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси билан танишган. Ташриф давомида қадимий меъморий обидаларни зиёрат қилиш учун Бухорода бўлиб турган Қозоғистоннинг собиқ раҳбари Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашув ҳам ўтказган.
Маълумот учун, 83 ёшли Назарбоев 30 йил давомида республика раҳбари бўлиб ишлаган. 2019 йилда у истеъфога чиқишини эълон қилиб, мамлакатдаги ўзгаришларни давом эттирадиган янги авлод раҳбарларининг ҳокимиятга келиши зарурлигини таъкидлаган. 2023 йилнинг январь ойида Қозоғистон парламенти бир овоздан Назарбоевни “Элбоши” мақомидан маҳрум қилди. Шундан сўнг, дарҳол Сенат у Қозоғистон фахрий сенатори бўлмаслигини эълон қилди. Кейинчалик эса парламентда бу унвон бутунлай бекор қилинди. Май ойи охирида собиқ президентни ҳақорат қилиш жиноят ҳисобланмаслиги маълум бўлди. Илгари собиқ президентни ҳақорат қилган фуқаролар уч йил қамоқ жазосига ҳукм қилинарди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь