Мингбулоқда судья 2 минг доллар пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
31 Январь
8397Кеча, 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш.С. 2 000 АҚШ доллари миқдорида пора олаётганида қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Судья ўзининг иш юритувидаги Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа моддалари билан айбланган судланувчи О.С.га енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, судланувчининг отаси В.С.дан 2 000 АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Бугун, 31 январь куни бўлиб ўтган Олий суд Пленумининг мажлисида Бош прокурорнинг судья Ш.С.ни Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий жавобгарликка тортиш ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги тақдимномаси кўриб чиқилиб, розилик берилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғона вилоятида 43 минг АҚШ доллари ва 111,5 миллион сўм миқдорида пора олган мансабдор шахслар қўлга олинганди.
LiveБарчаси