Фарғонада 43 минг доллар пора олган мансабдорлар ушланди

3-саҳифа

image

Фарғона вилоятида 43 минг АҚШ доллари ва 111,5 миллион сўм миқдорида пора олган мансабдор шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Билдирилишича, Фарғона вилоятида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектининг мурожаати асосида Ўрмон хўжалиги агентлиги ҳузуридаги “Ўрмонқурилиш” ДУК ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида стратегик ривожланиш ва тадқиқотлар халқаро марказида текшириш ўтказилган.

Текширишда ушбу ташкилотларнинг мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктириб, тадбиркордан қурилиш лойиҳалари бўйича пудрат шартномаларини расмийлаштириш эвазига тамагирлик йўли билан жуда кўп миқдорни ташкил этувчи 43 минг АҚШ доллари ва 111,5 млн. сўм пул маблағларини пора тариқасида қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатларига киришилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қарши давлат университетининг юрисконсульти ўқишни  кўчириб бериш эвазига 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

коррупция пора Фарғона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг