Қаршида университет юрисконсульти пора олаётганда қўлга тушди
3-саҳифа
−
24 Январь
8852Қарши давлат университетининг юрисконсульти ўқишни кўчириб бериш эвазига 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қарши давлат университетининг юрисконсульти Косон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаронинг Қозоғистондаги олий таълим муассасаларидан бирида ўқиётгани тўғрисида сохта ҳужжатлар тайёрлаб, ўқишини Қарши давлат университетининг тиббиёт факультетига кўчириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 8 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь