Миланда Доннаруммага сохта пуллар сочилади

Спорт

image

“Милан”нинг фаол мухлислари ПСЖ билан ўйин пайтида илгари Италия клубида тўп сурган парижликлар дарвозабони Жанлуижи Доннарумма номига промо-акция тайёрлади. Бу ҳақда “Corriere della Sera” хабар берди.

Манбага кўра, мухлислар дарвозабонга қарата қалбаки купюраларни улоқтиради ва неаполитан анъаналарига кўра “қадриятсиз одам” деган маънони англатувчи 71 рақамли футболка кияди.

Италиялик футболчи ўзининг собиқ жамоаси билан “Сан-Сиро” стадионида биринчи марта тўқнаш келади. 

Доннарумма 2021 йилнинг ёзида эркин агент сифатида ПСЖга ўтганидан бери Миланда икки марта Италия терма жамоаси сафида ўйнади. Ўшанда “Милан” мухлислари икки марта дарвозабонга сохта пулларни сочди.

7 ноябрь куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Милан” – ПСЖ учрашуви бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги Тошкент вақти билан 01:00 да янграйди.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Доннарумма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made