“Милан” мураббийлиги учун даъвогарлар аниқ бўлди
Спорт
−
19 Сентябрь
2089Томас Тухель, Эдин Терзич, Маурицио Сарри ва Массимилиано Аллегри Италиянинг “Милан” клубига бош мураббийлик қилиш учун асосий номзодлар бўлиб турибди. Бу ҳақда футбол журналисти Жанлуки Ди Марцио ўз Х саҳифасида маълум қилди.
Клубнинг амалдаги устози Пауло Фонсека “россонерилар” билан яхши натижалар қайд эта олмаяпти. Агар 22 сентябрь куни дербида “Милан” “Интер”га ютқазса, португалиялик мутахассис истеъфога чиқарилиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, “Милан” охирги ўйинида Европа Чемпионлар лигаси доирасида “Ливерпуль”га қарши ўз уйида ўйин ўтказиб, имкониятни бой берди.
Маълумот учун, “Милан” 51ёшли Фонсека мураббийлигида 5 та ўйин ўтказиб, 1 та учрашувда ғалаба қозонган бўлса, 2 та ўйинда дуранг ва мағлубият қайд этди.