“Милан”га янги мураббий тайинланди

Спорт

image

Португалиялик мутахассис Пауло Фонсека “Милан” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Манбага кўра, томонлар уч йил муддатга шартнома имзолаган. Фонсека “Милан”да йилига 3,5 миллион евро маош олади.

“Милан” Саудиянинг “Ал-Иттиҳод” клуби устози Марсело Гальярдога ҳам қизиқиш билдираётганди, бироқ якунда Фонсека мураббийлик постига олиб келинди. 

Фонсеканинг аввалги иш жойи Франциянинг “Лилль” клуби бўлиб, мутахассис 2022 йилдан бери Франция клубини бошқариб келаётганди. Фонсека бошчилигида “Лилль” Лига 1 нинг сўнгги мавсумида 59 очко билан 4-ўринни эгаллади. Бунгача португалиялик мутахассис Италиянинг “Рома”, Украинанинг “Шахтёр” ва Португалия чемпионатининг бир қанча жамоаларини ҳам бошқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Пауло Фонсека

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made