Милан дербисида Ибрагимович собиқ жамоадоши билан жанжаллашди (видео)

Спорт 5032
image

Кеча, 26 январь куни Италия футболида алоҳида воқелик сифатида қараладиган Милан дербиси бўлиб ўтди. Унда “Интер” Италия Кубогидан ўрин олган баҳсда “Милан” устидан 2:1 ҳисобида устун келди. 

Дастлаб, Ибрагимович томонидан ўйиннинг 31-дақиқасида киритилган гол ҳисобига “Милан” олдинга чиқиб олди. Сўнгра биринчи бўлим охирида у собиқ жамоадоши Ромелу Лукаку билан ўзаро жанжаллашди. Бу учун швед сариқ карточка олди. Иккинчи бўлим ўрталарида Ибрагимович рақиб жамоасига ишлатган қўполлиги учун иккинчи сариқ карточкани олди ва майдондан четлатилди. 

 

Ибрагимовичсиз қолган “Милан”га 71-дақиқада Лукаку пенальтидан ва ўйин охирида Эриксен жаримадан гол урди. Шу тариқа “Интер” ғалабани илиб кетди. 

Маълумот ўрнида, Ибрагимович ва Лукаку 2017-2018 йилларда Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубида бирга ҳаракат қилган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 198
Рейтинг: 3
t
×