Месут Ўзил суриялик болаларга ёрдам бермоқчи

Спорт 825
image

Германиялик таниқли футболчи, Лондоннинг “Арсенал” клуби яримҳимоячиси Месут Ўзил суриялик болаларни операция қилиш учун пул ажратмоқчи. Бу ҳақда у ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзган. 

“Биз 1000 га яқин суриялик болаларнинг жарроҳлик амалиёти харажатларини тўлаймиз”, деб ёзади футбол юлдузи. 

У “BigShoe” хайрия ташкилоти билан биргаликда урушдан жабр кўрган суриялик болаларга озиқ-овқат етказиб беришга тайёр эканлигини ҳам қўшимча қилган. 

Месут Ўзил “BigShoe” хайрия ташкилотининг ҳомийларидан бири. У Германия ва Швейцария шифокорлари кўмагида боқувчисини йўқотган ва урушдан жабр кўрган болаларга зарур бўлган ёрдамларни бериб келади

Дунёнинг нуфузли мусулмонлари рўйхатидан ўрин олган Месут Ўзил жорий йилнинг 7 июнь куни уйланган эди. Унинг тўйи Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди. Маросимда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этганди. Ўшанда Ўзил тўйига Истанбулда истиқомат қилиб келаётган боқувчисини йўқотган ва уйсиз суриялик болаларни ҳам таклиф этганди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 2.9
Теглар
Будьте в курсе событий!
×
×