Дунёнинг нуфузли мусулмонларидан бирининг тўйидан фоторепортаж
Спорт
−
09 Июнь 2019
15263Аввалроқ, жорий йилнинг 7 июнь куни Германия Миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни дамда “Арсенал” клуби яримҳимоячиси Месут Ўзил уйлангани, тўйда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва унинг рафиқаси Эмина Эрдўған иштирок этиб, гувоҳлик қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Интернет оламида Месут Ўзилнинг тўйидан суратлар, фоторепортажлар тарқалмоқда.
Маълумки, Месут Ўзил дунёнинг нуфузли мусулмонлари 500 талигидан ўрин олган. У Германияда, турк миллатига мансуб оилада таваллуд топган.
Месут Ўзил туркиялик таниқли модел 26 ёшли Омина Гулшега уйланди. Маросим Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтди.
2018 йилнинг май ойида Месут Ўзил Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан учрашиб, унга футбол формасини совға қилган эди. Ўша йили бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатида муваффақиятсизликка учраган Германия МТЖ мухлислари эса Месутнинг Эрдўған билан учрашувини қоралади ва бор муваффақиятсизликда Месутни айблаганди. Кўп ўтмай футболчи МТЖни тарк этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь