“Самолёт ҳавога кўтарилганида кўзимга ёш келди”. Ўзил “Реал”дан кетгани сабабини очиқлади
Спорт
−
27 Март 2023
13789“Реал”нинг собиқ ярим ҳимоячиси, яқинда фаолиятини якунлаган Месут Ўзил ўз вақтида нима учун Мадрид жамоасини тарк этгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
“Мадридни тарк этганимдан жуда хафа бўлгандим, аэропортдаги ҳолатимни яхши эслайман... Уч йил “Реал Мадрид”да ажойиб мавсум ўтказдим, жуда хурсанд бўлдим. Аммо кейин вазият ўзгарди. Мавсум бошида мен камроқ майдонга туша бошладим. Кейин Флорентино Перес (клуб президенти) билан отам ва агентим ўртасида можаро келиб чиқди. Мен янги клуб излашим керак эди. Менга жуда қийин бўлди. Самолёт ҳавога кўтарилганида кўзимга ёш келди. Ўшанда мен ҳаммаси тугаганини англадим. Перес билан бўлган можародан кейин майдонга тушмаслигимдан хавотирда эдим. Бир нима дейиш қийин. Лекин, албатта, мен бу вазиятни бошқача йўл билан ҳал қилишни истардим”, дейди Ўзил.
Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи жорий йилнинг 22 март куни фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У фаолиятидаги энг ёрқин дамларини “Реал Мадрид”да ўтказди. Ўзил 2010-2013 йиллар давомида Мадрид клубида тўп сурган. Аввалроқ, футболчм “Эль-Класико” ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь