Ўзил майдонда кўрган қўрқинчли тушини эслади

Спорт

image

Яқинда профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилган “Реал”нинг собиқ футболчиси Месут Ўзил Испаниядаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.

“Ўйлашимча, мен “Эль-Класико” авжига чиққан вақтда, “Реал” ва “Барселона” клублари ўз тарихидаги энг яхши даврни ўтказаётганда, Европа Чемпионлар лигаси ярим финалида “Барселона”га қарши майдонга тушганман. Моуриньо Гвардиола, Роналду-Месси  қарама-қаршилиги ҳамманинг ёдида бор. Ҳозир “Эль-Класико” олдинги шиддати ва ҳаяжонини йўқотди, кейинчалик “Барселона” устидан қозонилган ғалаба худди оддий ҳолатдек туюла бошланди. 2010 йилда 0:5 ҳисобида “Барселона”га мағлуб бўлиш – майдонда кўраётган қўрқинчли тушга ўхшарди. Мен “Реал”да кўп ўйин ўтказдим, кўплаб дербиларда иштирок этдим, лекин менимча, ҳеч қайси ўйин “Эль-Класико”га тенг бўла олмайди”, дейди Ўзил.

2010 йилнинг ёзида 21 ёшли Месут Ўзил “Вердер”дан 15 миллион евро эвазига “Реалга ўтганди. Немис ярим ҳимоячиси Испанияда учта совринни қўлга киритди: чемпионат бош соврини (2012), Испания кубоги (2011) ва суперкубоги (2012).


Мақола муаллифи

Теглар

Реал футбол Месут Ўзил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг