Ўзил депутатликка номзодини қўймоқчи
Спорт
−
10 Апрель 2023
3777Яқинда футболчилик фаолиятини якунлаган туркиялик машҳур футболчи Месут Ўзил Туркия парламенти депутати бўлиши мумкин. Бу ҳақда 9 апрель куни “Haber 7” хабар берди.
Манбага кўра, Ўзил Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған раислигидаги Адолат ва тараққиёт партиясидан парламентга номзод бўлиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, 34 ёшли собиқ футболчи Истанбулдан депутатликка номзод сифатида кўрсатилади.
Маълумот учун, Туркияда президентлик ва парламент сайловлари 14 майга белгиланган. Эрдўғаннинг асосий рақиби – “Республика иттифоқи”дан ягона номзод Камол Қиличдорўғли ҳисобланади.
LiveБарчаси