Месут Ўзил ота бўлди
Спорт
−
31 Март 2020
7852Англиянинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси, Германия терма жамоаси вакили 31 ёшли Месут Ўзил илк бор ота бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.
“Қизимиз Эда соғ-саломат дунёга келди, шукрлар бўлсин. Роббим бизга ва атрофдагиларга фойдали бир фарзанд бўлишини насиб қилсин”, деган Ўзил.
Маълумот учун, Месут Ўзил 2019 йил июнь ойида оила қурганди. Уларнинг никоҳ маросимида Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этганди.
Ўзил Германия терма жамоаси таркибида 2009 йилдан бери ўйнайди. У 2014 йилда терма билан жаҳон чемпиони ҳам бўлган. Хавбек терма сафида 92 ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урган.