Мерей Омонбоева иши судда кўрилади
3-саҳифа
−
13 Сентябрь
25424Жорий йилнинг апрель ойида Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилганди. Эндиликда мазкур иш судда кўриб чиқилади. Олий суд порталидаги тегишли жадвалда суд мажлиси белгиланган сана кўрсатилди.
Билдирилишича, Мерей Омонбоевага нисбатан қўзғатилган жиноят иши 18 сентябрь куни жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судида судья Алишер Сайдуллаев раислигида кўрила бошлайди.
Омонбоева Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми а-бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда гумонланмоқда.
Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилганда, у Навоий шаҳар ҳокими орқали ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олгани айтилганди.
QALAMPIR.UZ билан суҳбатда Омонбоева қандайдир тушунмовчилик содир бўлгани, ер майдони олиб беришни ваъда қилиб, қурувчи тадбиркордан катта миқдорда пул олгани ҳақидаги гапларни эса туҳмат деб ҳисоблашини айтганди.
Маълумот учун, Мерей Омонбоева 1997 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Олий маълумотли. У 2020 йилда Зулфия номидаги давлат мукофоти билан тақдирланган. Омонбоева 2024 йил 6 март куни Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди. Тайинловга қадар Навоий шаҳри “Зарафшон” МФЙда ҳоким ёрдамчиси вазифасида ишлаган.
2021 йилнинг август ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида ўтказилган тадбирда Мерей Омонбоева сўзга чиқиб, Президентнинг вилоятга келганидан “дух” олганини айтганди. Унга Президент совғаси сифатида автомобиль ҳадя қилинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь