Президентдан “дух” олган тадбиркор Савдо-саноат палатаси бошқармасига раҳбар бўлди
Жамият
−
06 Март
18640Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Навоий вилояти бошқармасига Мерей Эрали қизи Омонбоева раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси хабар берди.
Мерей Омонбоева палатанинг бошқармасига бошлиқ этиб тайинланган илк аёл бўлди.
Маълумот учун, Омонбоева 1997 йили Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. Навоий давлат педагогика институтини тамомлаган. Фаолияти давомида хусусий тадбиркорлик субъектларида ишлаган. 2023 йилдан ҳозирга қадар масъулияти чекланган жамият раҳбари лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, у 2020 йилда Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.
2021 йилнинг август ойида Президент Шавкат Мирзиёевнинг Навоий вилоятига ташрифи давомида ўтказилган тадбирда тадбиркор Мерей Омонбоева сўзга чиқиб, Президентнинг вилоятга келганидан “дух” олганини айтган. Шавкат Мирзиёев эса унга автомобиль совға қилинишини билдирган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь