Мексикада жамоат жойларида чекиш буткул тақиқланди

Олам

image

Мексикада чекишга қарши дунёдаги энг қатъий қонунлардан бири – жамоат жойларида чекишни тўлиқ тақиқлаш жорий этилди. Бу ҳақда “News Day” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда даслабки тасдиқдан ўтган бу қонун тамаки маҳсулотлари рекламасини тақиқлашни ҳам ўз ичига олади.

Лотин Америкасининг бир қанча мамлакатлари ҳам жамоат жойларида чекишни тақиқловчи қонунларни қабул қилган. Шунга қарамай, уларнинг қонунлари ишончли ва кенг қамровлиги бўйича Мексика қонунларига тенглаша олмайди.

Маълумот учун, Мексикада 2008 йилда қабул қилинган қонун бар, ресторан ва иш жойларида чекиш тақиқланган зоналарни ташкил этишни ўз ишига олар эди. Энди эса барча жамоат жойларида чекиш бутунлай тақиқланади. Бунга парклар, пляжлар, меҳмонхоналар, офислар ва ресторанлар киради.

Бундан ташқари, тамаки маҳсулотларини реклама қилиш, рағбатлантириш ва уларни тарғиб қилиш тўлиқ тақиқланади. Шу билан бирга мамлакатда электрон сигареталар ҳам қаттиқ чекловларга дучор бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландия тамаки чекишни босқичма-босқич тўхтатиш мақсадида қонун қабул қигани ҳамда бу қонун ёшларга тамаки сотиб олишни бир умрга тақиқлаши ҳақида хабар берилган эди.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мексика чекловлар тамаки маҳсулотлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг