Меҳмонхонадаги ёнғинда 8 киши қурбон бўлди (видео)
Олам
−
17 Август 2019 7794 1 дақиқа
Украинанинг Одесса шаҳридаги меҳмонхонада юз берган ёнғинда 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати хабар берди.
Бундан ташқари, 10 киши жабрланган. Ёнғин бугун, 17 август куни кеч соат 1:34 да бошланган. У орадан уч соат ўтиб бартараф этилган. Ёнғин 1 минг кв м майдонни эгаллаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганиляпти.
Қайд этилишича, Водопровод кўчасидаги “Токио стар” меҳмонхонаси ёнган. Аланга меҳмонхона кирхонасидан бошланган. Меҳмонхонадагилар эвакуация қилинган.
Live
Барчаси
Уиткофф Путинни инсонпарвар деб атади
21 Октябрь
Ўзбекистонда эрта никоҳ кескин камайди
21 Октябрь
Саида Мирзиёева Ашхободга борди
21 Октябрь