Маск инсониятни қутқариш учун Tesla акцияларини сотмоқчи
Олам
−
01 Ноябрь 2021
7371Америкалик тадбиркор, ўтган ҳафтада “Forbes” версиясига кўра, миллиардерлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаган Илон Маск инсониятни очликдан қутқариш учун пулининг бир қисмини сарфлашга тайёрлигини маълум қилди.
Таъкидланишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP)
ижрочи директори Дэвид Бизли Маскни “ҳалокат”нинг олдини олиш мақсадида очлик билан курашиш учун маблағ ажратишга чақирган.
Қайд этилишича, Маскнинг ҳозирги кунда деярли 289 миллиард долларга тенг бўлган бойлигининг атиги 2 фоизи одамларни очликдан қутқариш учун керак бўлади.
“Агар WFP 6 миллиард доллар дунёдаги очлик муаммосини қандай ҳал қилишини тушунтириб бера олса, мен ҳозирнинг ўзида Tesla акцияларини сотишга ва уни ҳал қилишга тайёрман. Аммо молиявий ҳисоботлар очиқ бўлиши керак, шунда жамоатчилик пул қандай сарфланишини аниқ кўриши мумкин”, деб ёзган Маск Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ, Маск ўз маблағини инсониятни Марсга учириш учун сарфлашни режалаштираётганини айтганди.
LiveБарчаси