Маск ўз ҳисобидан инсониятни Марсга олиб чиқмоқчи
Олам
−
28 Октябрь 2021
5581SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси, тадбиркор Илон Маск АҚШда “миллиардерларга солиқ” жорий этиш таклифини яна бир бор танқид қилди ва ўз маблағини инсониятни Марсга учириш учун сарфлашни режалаштираётганини айтди.
“Washington Post” газетаси журналисти Twitter’да агар АҚШда демократлар томонидан таклиф қилинган “миллиардерларга солиқ” жорий қилинса, Маск ва “Amazon” компанияси раҳбари Жефф Безос Марсга одам жўнатиш миссиясини молиялаш учун етарли миқдорда пул тўлаган бўларди, деб твит қолдирган. Бунга дунёнинг энг бойи одами қуйидагича жавоб қолдирган:
“Менинг режам пулни инсониятни Марсга олиб бориш ва онг нурини сақлаб қолиш учун ишлатишдир”.
Эслатиб ўтамиз, Илон Маскка тегишли Tesla компаниясининг катта миқдорда буюртма олиши ортидан компаниянинг нархи 1 триллион АҚШ долларидан ошди. Бу эса америкалик тадбиркорнинг бойлигига таъсир қилмай қолмади. Айни вақтда Маск дунёнинг энг бой одамлар рейтингида етакчилик қилмоқда.
“Миллиардерлар учун солиқ”
АҚШ сенаторлари “миллиардерлар учун солиқ” вариантини таклиф қилишди. Унга кўра, сотилган ёки сотилмаганидан қатъи назар, активлар, шу жумладан акциялардан олинган даромадларга 23,8 фоиз солиқ солинади. Солиқ активлари 1 миллиард доллардан ортиқ ёки йиллик даромади 100 миллион доллардан ортиқ бўлган 700 га яқин солиқ тўловчиларга таъсир қилади. Буни ўз навбатида, АҚШнинг собиқ Президенти ва миллиардер Илон Маск танқид қилган.
LiveБарчаси