Илон Маскнинг бойлиги кескин ошиб кетди

Бизнес 18775
image

Tesla акциялари қимматлашгани ва компаниянинг умумий бозор капиталлашуви рекорд даражага етиб, триллион доллардан ошганидан кейин америкалик тадбиркор Илон Маскнинг бойлиги бирдан 36,2 миллиард долларга ошди. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри ёзмоқда.

26 октябрь ҳолатига кўра, Маскнинг бойлиги 289 миллиард долларга баҳоланмоқда. Тадбиркорнинг бойлиги кескин ошиб кетди ва у айни вақтда дунёнинг энг бой одамлари рейтингида етакчи ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот ўрнида, Tesla акциялари нархининг кўтарилиши чораклик даромадлар тўғрисидаги ҳисобот эълон қилинганидан кейин содир бўлди: компания кетма-кет учинчи марта ҳар ой рекорд даражада фойда кўрмоқда (1,6 миллиард доллар, 389 фоизга ўсиш).

Бундан ташқари, даромадга дунёдаги энг қадимги автомобиль ижараси компанияси Hertz томонидан Tesla компаниясига 100 минг электромобил учун буюртма берилиши таъсир кўрсатди. Бу Муск корпорацияси учун рекорд даражадаги буюртма бўлди. Унинг ёрдами билан Tesla 4,2 миллиард доллар ишлаб олди.

“Morgan Stanley” таҳлилчиси Адам Жонаснинг фикрича, Илон Маск ўзининг SpaceX компанияси туфайли дунёдаги биринчи триллионерга айланиши мумкин. Таҳлилчининг ишончи комилки, космик компания нафақат ўз соҳасида, балки дунёдаги энг қиммат компания бўлишга тайёрланмоқда. Октябрь ойида SpaceX капиталлашуви 100 миллиард доллардан ошди. “Morgan Stanley” таҳлилчиси эса компания қийматини 200 миллиард долларга баҳоламоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 750
Рейтинг: 2.9
t
×