“Ман Сити” 7 йиллик антирекордини такрорлади

Спорт

image

“Спортинг” ва “Манчестер Сити” жамоалари тўқнаш келган Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 4-тур учрашуви якунланди. Ўйин Лиссабондаги “Жозе Алваладе” стадионида бўлиб ўтди. Учрашув “Манчестер Сити”нинг 1:4 ҳисобидаги йирик мағлубияти билан якунланди.

Англия клуби қаторасига учинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Бунгача “шаҳарликлар” “Тоттенхэм” ва “Борнмут” билан омадсиз ўйин ўтказганди. Шу тариқа, “Манчестер Сити” 2018 йилнинг апрель ойидан бери биринчи марта кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлди. Ўшанда Пеп Гвардиола шогирдлари икки марта “Ливерпуль”га, бир марта “Манчестер Юнайтед”га ютқазган.

Маълумот учун, “Спортинг” билан ўйиннинг 4-дақиқасида “Манчестер Сити” вингери Филип Фоден учрашувда ҳисобни очган эди. Биринчи бўлим охирида “Спортинг” ҳужумчиси Виктор Дьёкереш мувозанатни тиклади. 46-дақиқада Максимилиано Вильчес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Дьёкереш инглизлар дарвозасига яна иккита гол урди. ЕЧЛ умумий гуруҳ босқичининг 4 та туридан кейин “Ман Сити” 7 очко билан 6-ўринда бормоқда. Бугун, 6 ноябрь куни 4-тур ўйинлари давом эттирилади ва “Сити”нинг ўрни ҳозиргидан ҳам ёмонлашади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадриднинг “Реал” клуби 15 йиллик антирекордини такрорлагани хабар қилинганди.

“Қироллик клуби” ЕЧЛ 4-турида ўз уйида Италиянинг “Милан” клубига имкониятни бой берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ман Сити

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг