“Ман Сити”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари қандай?
Спорт
−
19 Май 2023
4870Эмерик Лапорт ва Илкай Гюндоган “Ман Сити”дан кетса, ёзда клуб уларнинг ўрнига бир қатор футболчиларни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда “The Times” хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” “РБ Лейпциг” ҳимоячиси Йошко Гвардиолни сотиб олишга уриниб кўрмоқчи.
Ҳозирда “Манчестер Сити” бор эътиборини треблга қаратмоқда, бироқ бир неча ҳафтадан сўнг клуб кетиш истагида бўлган баъзи футболчиларнинг келажагини кўриб чиқади.
Эмерик Лапортга бир қанча клублар, жумладан, “Барселона” ва “Тоттенхем” қизисиш билдирмоқда.
“Шаҳарликлар” Йошко учун “Лейпциг”га 114 миллион еврони тўлаши керак, аммо немис клуби ёзда молиявий фейр-плей талабларига жавоб бериш учун Йошконинг нархни пасайтиришга рози бўлиши мумкин. Агар яхши таклиф тушса, Гвардиол немис клубини тарк этади.
“Челси” ва “Ливерпуль” ҳам хорватиялик футболчи вакиллари билан боғланган. Ҳимоячи ўтган ёзда “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирганди, аммо клуб якунда Лисандро Мартинесни сотиб олишни афзал кўрди.
Бундан ташқари, агар Илкай Гюндоган “Барселона”га кетса, “Ман Сити” ёзда бирор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши керак бўлади. ПСЖ эса Бернарду Силвага яна қизиқиш билдирмоқда, аммо “Манчестер Сити” унинг қолиши учун максимал ҳаракат қилишга қарор қилди.
LiveБарчаси