“Ман Сити” тарихдаги энг қиммат марказий ҳимоячи трансферини амалга оширяпти
Спорт
−
02 Август 2023
5049“Лейпциг” клубининг хорватиялик аъзоси Йошко Гвардиол фаолиятини Англиянинг “Манчестер Сити” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.
Манбага кўра, “Лейпциг” ва “Манчестер Сити” 21 ёшли ҳимоячининг трансфери борасида келишувга эришган. Тез орада футболчининг трансфери расман эълон қилинади.
Хорватиялик футболчи тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланади – “шаҳарликлар” унинг трансфери учун 90 миллион евро тўлайди.
Гвардиол 2021 йилда 18 миллион эвро эвазига Загребнинг “Динамо”сидан ”Лейпциг” жамоасига кўчиб ўтган эди. Футболчи ўтган мавсум клуб сафида умумий 41 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023