Мамлакатингизни мустақил ҳимоя қилишни ўрганинг – Трамп афғон ҳукуматига мурожаат қилди
Олам
−
14 Май 2020
6007АҚШ ҳарбийлари абадий Афғонистонда полиция вазифасини бажара олмайди, шунинг учун афғонлар хавфсизликни мустақил равишда таъминлашни ўрганишлари керак. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп журналистлар билан бўлиб отган брифингда маълум қилди.
“Аслида, биз у ерда ҳарбий операциялар билан шуғулланмаймиз, аксинча полиция вазифасини бажарамиз“, дейди давлат раҳбари.
Трамп афғон расмийлари полиция функцияларини мустақил равишда қандай бажаришни ўрганиши кераклигини тушунтирди. Шунингдек, у Афғонистонда АҚШ ҳарбийлари абадий қолмаслигини эслатиб ўтди.
Сўнгги ҳафталарда Афғонистонда “Толибон“ исёнчиларининг афғон ҳарбийлари ва полициясига қарши ҳужумлари тез-тез учраб турди. Хусусан, жорий йилнинг 12 май куни “Толибон“ ҳаракати ҳужуми оқибатида дафн маросимига келган 7 киши ҳалок бўлди. Бунга жавобан мамлакат Президенти Ашраф Ғани ҳарбийларга “Толибон“га қарши ҳужумга ўтишни буюрди.