Афғонистонда дафн маросимига келган 7 киши нобуд бўлди

Олам 19810
image

Афғонистон шарқида Нангархар вилояти туманларидан бирида полиция бўлими бошлиғининг дафн маросими ҳалокатли якун топди. Маросимда содир бўлган портлашда 7 киши ҳалок бўлди ва бир неча киши жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Хева ҳудудидаги полиция бўлимига қўмондонлик қилган Ҳожи Шайх Икромнинг дафн маросими пайтида содир бўлган. У юрак хуружидан вафот этган эди.

Вилоят губернаторининг вакили портлаш маҳаллий вақт билан 11:00 да (Тошкент вақти билан 11:30) содир бўлганлигини айтди.

Айни пайтда ҳеч бир гуруҳ портлашни содир этганликни ўз зиммасига олмаган. Воқеа юзасидан полиция суриштируви бошланган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 958
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×