Ашраф Ғани “Толибон”га қарши ҳужум бошлашга буйруқ берди

Олам

image
“Ҳафсаламиз пир бўлди”. АҚШ Афғонистонга ёрдам ҳажмини қисқартиради north_east

“Ҳафсаламиз пир бўлди”. АҚШ Афғонистонга ёрдам ҳажмини қисқартиради

Афғонистон ҳукумат кучлари мамлакатдаги йирик радикал ташкилот “Толибон”га қарши ҳужум бошлайди. Мамлакат Президенти Ашраф Ғани барча куч ишлатиш тузилмаларига “Толибон” ҳаракати билан курашда "ҳужум" шаклига ўтишга буйруқ берди. Бу ҳақда “TOLO News” хабар берди.

Шу вақтгача ҳукумат кучлари “фаол мудофаа” билан чекланиб келаётганди. Афтидан сўнгги вақтларда уюштирилган террорчилик актлари курашнинг “ҳужум” шаклига ўтишга ундаган.

Бугун, 12 май куни Афғонистонда дафн маросими вақтида ва туғуруқхонада бомбали теракт содир этилди. Иккита ҳужум натижасида ҳозирча 28 киши ҳалок бўлди.

Ўз навбатида “Толибон” ушбу ҳужумларга алоқадорлигини инкор этмоқда.

Қайд этиш керакки, Афғонистон ҳукумати бир неча марта “Толибон” ҳаракатининг аъзоларини озодликка чиқарганди. Умумий ҳисобда минг нафар толиб қамоқдан чиқарилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 февраль куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида АҚШ ва “Толибон“ ўртасида тинчлик шартномаси имзоланди.

Келишувга кўра, афғонлараро маслаҳатлашувлар 10 мартда бошланиши керак эди. Ишончни мустаҳкамлаш чоралари доирасида афғонлараро музокаралар бошлангунга қадар 5000 га яқин толиблар ва радикаллар томонидан ушлаб турилган мингга яқин одам озод қилиниши шарт эди. Ҳозирча юқоридаги талабларни икки томон ҳам тўлиқ бажармади.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон Ашраф Ғани

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг