Мактабда қизларнинг шим кийишига рухсат берилади – ХТВ

Жамият

image

Ўзбекистонда совуқ об-ҳаво кузатилмоқда. Бундай шароитда мактаб ўқувчиларининг шим кийишига рухсат берилади. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий ягона мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Низомга асосан (2018 йил 15 августда қабул қилинган – таҳр.) совуқ об-ҳаво шароитида ўқувчи қизларга мактаб формасига мос классик услубдаги шим кийишга рухсат берилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 19 октябрь куни Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида ҳамда “Қамчиқ” довонида қор ёғиб, ҳаво ҳарорати пасайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Халқ таълим вазирлиги

Баҳолаганлар

327

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made