Пандемия вақтида ўқитувчиларнинг таътил пуллари камаймайди – Халқ таълим вазирлиги
Жамият
−
30 Май 2020
5702Коронавирус пандемияси вақтида ўқитувчиларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўланадиган пул миқдори камаймайди. Бу ҳақда Халқ таълим вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, ўқитувчиларни ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган саволлардан келиб чиқиб, ходимларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги хавотир солмоқда. Шу муносабат билан, таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида тегишли ташкилотларга кўрсатма хати юборилгани маълум қилинди.
"Ўқув йили якунлангани муносабати билан мамлакатимиздаги таълим соҳасида фаолият олиб борадиган ходимлар, жумладан, ўқитувчиларимиз меҳнат таътилига чиқишга тайёргарлик кўриш билан бир қаторда, ҳозирги кунда вазирликка келаётган кўплаб мурожаатлардан ҳамда ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинаётган саволлардан келиб чиқиб, ходимларга йиллик асосий меҳнат таътили учун тўловларни амалга ошириш учун ўртача иш ҳақини ҳисоблашда Директор жамғармасидан тўланган тўловлар инобатга олинмаслиги хавотир солмоқда.
Шу муносабат билан ҳамда халқ таълими тизими ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ва таътил пулларини камайиб кетишини олдини олиш мақсадида, тизимдаги таълим муассасалари ходимларининг меҳнат таътили тўловларида Директор жамғармасидан амалга оширилган тўловларни ҳам инобатга олиниши бўйича кўрсатма хати тақдим этилди (илова қилинади", дейилади вазирлик хабарида.
Вазирлик тақдим этган хатда Директор жамғармаси ва Мактабгача таълим ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилган барча тўловлар инобатга олиниши таъкидланган.
LiveБарчаси