Тошкентда мактабларга жойлашиш 2 минг долларгача борган жойлар бор – Шерзод Шерматов
Жамият
−
19 Июнь 2019
4544Айни вақтда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва вазирнинг биринчи ўринбосари Алишер Умаров иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтяпти. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар берди.
Тадбир Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 июнь куни қабул қилинган “Болаларни давлат умумтаълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг муҳокамасига бағишланган.
Тадбирда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактаблардаги коррупция даражаси ҳақида маълумот берди.
“Тошкентда мактабларга жойлашиш 2 минг АҚШ долларигача борган жойлар бор. Тошкент шаҳридаги 81 та танлаб олинган мактаб, шаҳардаги мактабларнинг 21 фоизини ташкил этади. У ерда ўқиётган болалар умумий ўқувчилар сонининг 41 фоизини ташкил этади.
Шу сабабли халқда “пресстижный” номини олган мактабларда ўқувчилар сони ортиб кетган. Шу сабабли ўз микроҳудудида жойлашган ота-оналар ёнидаги мактабга бера олмаяпти. Қарор мақсади микроҳудуддаги болаларнинг ҳуқуқини таъминлаш, болаларнинг тил бўйича қийналмаслигининг, 7 ёшга етмаган болаларни мактабга берилишининг олдини олиш, шунингдек, мактаб директорларининг таъмагирлигига чек қўйишдир”, дейди Шерзод Шерматов.
LiveБарчаси