Бир йилда қанча судья ишдан бўшатилгани айтилди
Жамият
−
06 Март
4359Ўзбекистонда адолатсиз қарор чиқарган судьялар ўқитилади. Бу ҳақда Судьялар Олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалилов йиллик ҳисобот йиғилиши айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда биргина 2023 йилнинг ўзида 49 та судьянинг ваколат муддати вақтидан аввал тугатилган.
"Таҳлиллар натижасида Республика бўйича рейтинг кўрсаткичлари пас судьялар чақириб олиниб, уларнинг ҳар бирига алоҳида режа асосида судья, ўқитувчи ва Олий суд судьялари бириктирилади, ўқитилади. Ундан кейин яна бир карра чақириб, назарий ва амалий тажрибалар икки ҳафта мобайнида доим ўқитиб борилади", дейди у
Аммо улар чиқарган қарорлар-чи? Шундай касблар борки, бу соҳа вакилларининг хато қилишга ҳаққи йўқ. Хусусан, шифокорлар, президентлар ҳамда судьялар. Шундай экан, кўрсаткичлари паст чиқаётган судьяларни лавозимга қўйишдан аввал яхшилаб ўқитиш керак эмасми?! QALAMPIR.UZ бу мавзуга яна қайтади.
LiveБарчаси