Макрон 48 соат ичида янги бош вазирни тайинлаши мумкин – ОАВ
Олам
−
10 Декабрь
1607Франция Президенти Эммануэль Макрон янги бош вазирни тайинлашни яқин 48 соат ичида амалга оширмоқчи. Бу ҳақда давлат раҳбари ва сиёсий партиялар вакиллари ўртасидаги учрашув иштирокчиларига таяниб, “Le Parisien” хабар берди.
Нашрга кўра, учрашувда Франция Миллий ассамблеясидаги барча асосий партиялар вакиллари қатнашган, аммо “Миллий бирлашма” (ўнглар) ва “Бўйсунмас Франция” (сўллар) партиялари вакиллари иштирок этмаган. Президент учрашувдан олдин ҳар бир партия вакиллари билан алоҳида музокаралар ўтказган.
Қайд этилишича, “Ўнг республикачилар” фракцияси раҳбари Лоран Воке янги ҳукуматнинг уч ой ичида қуламаслиги муҳим эканини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Франция парламенти 4 декабрь куни амалдаги ҳукуматга ишончсизлик вотуми эълон қилганди. Шундан сўнг Макрон ҳам ишончсизлик вотуми ортидан Мишель Барнье ҳукуматининг истеъфосини қабул қилганди.