Франция ҳукумати истеъфога чиқди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон парламент томонидан эълон қилинган ишончсизлик вотуми ортидан Мишель Барнье ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда Елисей саройи матбуот хизмати хабар берди.  

“Мишель Барнье ҳукумат аъзолари билан биргаликда янги ҳукумат тайинлангунга қадар жорий масалаларни ҳал қилишни давом эттиради”, дейилади Елисей саройи баёнотида. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 декабрь куни Мишель Барнье ҳукуматига нисбатан ишончсизлик вотуми қабул қилинганди. Вотум сабаби сифатида 2025 йилги бюджетни келишиш жараёнида мамлакатдаги сиёсий кучлар ўртасидаги келишмовчиликлар кўрсатилган.

Барнье ҳукумати жорий йил сентябрь ойининг иккинчи ярмида шакллантирилганди. Миллий ассамблеяга бўлиб ўтган сайловлардан кейин ҳеч бир партия кўпчилик овозга эга бўла олмагани сабабли Макрон янги Бош вазирни тайинлаш учун уч ойга яқин вақт сарфлаган. 

Франция конституциясига кўра, Президент янги муддатидан олдин парламент сайловларини фақат охирги сайловлардан бир йил ўтгач ўтказиши мумкин. Охирги сайлов эса июль ойида бўлиб ўтганди. Бундай ҳолат Франция тарихида 1962 йилда Жорж Помпиду ҳукумати истеъфога чиққандан бери биринчи марта содир бўлмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

истеъфо Франция ҳукумати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг