“Magic city”да ёнғин чиқди
3-саҳифа
−
07 Октябрь
8029Кеча, 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида жойлашган “Magic city” оилавий боғи кириш қисмида ёнғин чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Чилонзор туманининг Фурқат кўчасида жойлашган боғнинг ичкарисига кириш қисмидаги кабина ёниб кетган. ФВБ келиб тушган чақирувга асосан, ёнғин-қутқарув техникалари ёнғин ҳудудига соат 18:48 да етиб бориб, ёнғин соат 18:49 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида кабина ёниб зарарланган. Содир бўлган ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент давлат аграр университети ҳудудида ёнғин юз берганди. Университет 28 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, унинг ҳудудида бир қанча ташкилот ва идоралар, хусусий олий таълим муассасалари фаолият олиб боради, жумладан, Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги агентлиги биноси ҳам университетнинг бир қисмида жойлашган. Университет биноларидан бирида содир бўлган деб таъкидланаётган ёнғин айнан Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган бинонинг том қисмида содир бўлган. Сўнгра содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди.