Маҳса Аминининг она шаҳри интернетдан узилиб, хавфсизлик кучайтирилгани айтилмоқда

Олам

image

Ўлимидан сўнг Эрон бўйлаб тартибсизликлар юз берган Маҳса Аминининг она шаҳри, мамлакат ғарбидаги Курдистон вилоятининг Секкез шаҳрида интернет ўчирилгани ва секинлаштирилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Вилоят губернатори Исмоил Зарей Коша бугун, 26 октябрь куни ижтимоий тармоқларда шаҳар интернетдан узилиб, хавфсизлик кучайтирилгани ҳақида тарқалган хабарларни рад этди, деб ёзмоқда “Mehr” агентлиги.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарлар муаллифларига кўра, чекловлар Аминининг ота-онаси Секкезда уни хотирлаш учун ўтказган мотам тадбирлари билан боғлиқ. 

“Секкезда ғайриоддий ҳолат кузатилмаяпти, барча йўллар транспорт ҳаракати учун очиқ. Интернет чекланмаган, одамлар тўпланиши кузатилмаяпти”, дейди губернатор.

Бундан ташқари, губернатор Секкезда Эрондаги таниқли шахслар тўпланиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Ижтимоий тармоқлардаги ёлғон хабарларга қарамай, Секкез шаҳрида вазият тинч эканини тасдиқлаймиз. Қирқ кунлик мотам ўтказиш биз учун одат эмас, аммо ҳоҳлаганлар учун ҳеч қандай тақиқ йўқ. [Марҳумнинг] оиласи бундай маросимни эълон қилмаган”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 сентябрь куни Эронда ахлоқ полицияси томонидан нотўғри ҳижоб кийгани учун ҳибсга олинган 22 ёшли талаба Маҳса Амини вафот этди. Унинг вафотидан сўнг мамлакатда норозилик намойишлари бошланди.

Намойиш сифатида бутун мамлакат бўйлаб аёллар ҳижобни ёқиб, сочларини кесмоқда. Ушбу норозилик дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам акс-садо bermoqda. Намойишчилар кўчаларни тўсиб, хавфсизлик кучларига тош отди, полиция машиналари ва ахлат қутиларига ўт қўйди, ҳукуматга қарши шиорлар айтишди.

Амини ўтган ҳафта пойтахтда Эрон ахлоқ полицияси томонидан аёлларнинг сочларини ҳижоб ёки рўмол, қўл ва оёқларини кенг кийим билан ўрашни талаб қилувчи қонунни бузганликда айбланиб ҳибсга олинган эди. 

Қўлга олинганидан уч кун ўтгач, Амини вафот этди. Расмийларга кўра, ўлимга "юрак етишмовчилиги" сабаб бўлган. Аммо марҳумнинг қариндошлари қизнинг юрагида ҳеч қачон муаммо бўлмаганини даъво қилмоқда. Улар жабрланувчини калтаклаш оқибатида вафот этган, деб тахмин қилмоқда. 

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари вазифасини бажарувчи Нада Ал-Нашиф Амини полиция томонидан калтаклангани ҳақидаги хабарларга ишора қилди.

Америка Қўшма Штатлари ҳибсга олингандан кейин вафот этган эронлик Маҳса Амини ўлими сабабли Эроннинг ахлоқ полициясига қарши санкциялар киритди. Кейинроқ Канада ҳам бир неча ўнлаб Эрон расмийлари, бизнес вакиллари, шунингдек, Эрон ахлоқ полициясига қарши санкциялар жорий этишга қарор қилди.

Теҳронда Эрон ахлоқ полицияси томонидан Ислом Республикасининг қаттиқ кийиниш қоидаларини бузгани учун ҳибсга олинганидан кейин комага тушиб, вафот этди.

Эронда унинг ўлимидан сўнг бутун мамлакат бўйлаб мисли кўрилмаган норозилик тўлқини кузатилди, сўнгги тўрт ҳафта ичида камида 233 намойишчи ҳалок бўлди.

Намойишчилар полиция ва “Басиж” милицияси аъзоларига ҳужум қилган, Қуръонни таҳқирлаган, масжидлар ва ҳукумат биноларига ўт қўйган, ҳижобли аёлларга ҳужум қилган, тез ёрдам машиналари ва ёқилғи қуйиш шохобчаларига ҳужум қилинган. Иштирокчилар Эроннинг турли шаҳарларида ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Маҳса Амини

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг