Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси маълум бўлди
Спорт
−
30 Июль 2022
23391Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги жорий йилнинг октябрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтади.
Спортчининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, Муродов 22 октябрь куни ўтказиладиган UFC 280 мусобақасида Бразилиялик Кайо Борральо билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов 3 сентябрь куни Парижда ўтадиган UFC кечасида октагонга чиқиши керак эди. Бироқ ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо туфайли унинг жанги бекор қилинди. Парижда спортчи россиялик Абусуфён Магомедовга қарши жанг қилиши керак эди.
Маълумот учун, UFC 280 мусобақасининг марказий учрашувида россиялик Ислом Махачев ва бразилиялик Чарльз Оливейра ўртасида бўлади. Бу жанг ғолиби енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланади.
Шунингдек, UFC 280 да енгил вазндаги россиялик жангчи Зубайра Тухугов ҳам октагонга чиқади. У бразилиялик Лукас Алмейда билан куч синашади.
LiveБарчаси