Маҳмуд Муродовнинг Париждаги жанги қолдирилди
Спорт
−
22 Июль 2022
10513Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг россиялик Абусуфён Магомедовга қарши жанги бекор қилинди. 3 сентябрь куни Париж мезбонлик қиладиган UFC кечасида Муродов Магомедов билан октагонга чиқиши керак эди. Лекин, унинг рақиби Абусуфён Магомедов ўша куни бошқа бир жангчи Дастин Штольцфусга қарши жанг қилиши ойдинлашди.
Спортчининг ўзи жанги қолдирилганини тасдиқлаб, бунинг сабабини ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо билан изоҳлади.
"Ҳа, афсуски Париждаги жангим бекор бўлди. Машғулотда жароҳат олганимни ёзишибди. Йўқ, аслида бундай бўлмади. Ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо сабаб жангни бекор қилишга мажбур бўлдик", деди Муродов видеомурожаатида.
Маҳмуд Муродов 22 октябрь куни Абу-Дабида ўтказиладиган UFC 280 мусобақасида иштирок этишини ва рақиб кимлиги тез орада маълум бўлишини қўшимча қилди.
Маълумот ўрнида, Муродов фаолияти давомида 32 та жанг ўтказиб, 25 марта ғалаба қозонган ва 7 марта мағлубият аламини тортган.
Иброҳим Давронов
LiveБарчаси