Махачев ва Оливейра жангининг ўтказилиш санаси маълум бўлди

Спорт 5614
image

Россиялик ММА жангчиси Ислом Махачев UFC 280 доирасида бразилиялик жангчи Чарльз Оливейрага қарши чемпионлик жангини ўтказади. Бу ҳақда UFC матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу беллашув жорий йилнинг 22 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтади. Жанг ғолиби енгил вазн тоифасида UFC чемпионлигини қўлга киритади. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган UFC 274 мусобақасидаги сўнгги жанги олдидан Оливейра ортиқча вазн муаммосига дуч келди ва бу орқали чемпионлик унвонидан маҳрум қилинди. Унинг рақиби америкалик Жастин Гэтжи вазн лимитини бажарган бўлса-да, Оливейрани мағлуб қила олмади. Шу сабабли чемпионлик камари вакант қолганди. 

Махачев эса узоқ давом этган ғалабали сериядан сўнг, чемпионлик унвонига даъвогар позициясига кўтарилди. UFC Fight Night 202 турниридаги сўнгги жангида Ислом америкалик Бобби Гринни биринчи раунддаёқ техник нокаут билан мағлуб этганди.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 184
Рейтинг: 3.1
t
×