Расман! Зубайра UFC 280 турнирида октагонга кўтарилади

Спорт

image

Енгил вазндаги россиялик жангчи Зубайра Тухуговнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди.

Зубайра навбатдаги жангида бразилиялик Лукас Алмейдага қарши октагонга кўтарилади. Ушбу жанг 22 октябрь куни, Абу-Дабидаги UFC 280 турнири доирасида ўтказилади. Кечанинг асосий қарама-қаршилигида Ислом Махачев ҳамда Чарльз Оливейра енгил вазн чемпионлик камари учун тўқнашади.

Зубайра 7 август куни UFC Vegas 59 турнирида Нейт Ландверга қарши жанг қилиши лозим эди. Аммо россиялик спортчи АҚШ визасини олишда муаммога дуч келгани туфайли беллашув бекор қилинди.

Маълумот учун, 31 ёшли Зубайра Тухугов 2014 йилдан бери UFC промоушенида жанг қилиб келяпти. Унинг ҳисобида 8 та жангдан 5 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият бор. У сўнгги жангини ўтган йилнинг октябрь ойида Рикардо Рамосга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Иброҳим Давронов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг