Маҳмуд Аббос ҲАМАС етакчисининг ўлдирилишини қоралаб, Фаластинни бирдамликка чақирди
Олам
−
31 Июль
5695Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ҲАМАС етакчиси Исмоил Хoниянинг ўлдирилишини “қўрқоқлик ва хавфли воқеа” деб атади ва Фаластинни бирдамликка чақирди. Бу ҳақда Фаластин расмий ахборот агентлиги WAFA хабар берди.
Президент Аббос Хoниянинг ўлдирилишини кескин қоралаган. У Фаластин халқини Исроил ишғолига қарши норозилик билдиришга ва бирлашишга чақирган.
Фаластин Озодлик Ташкилоти Ижроия Кенгаши Бош котиби Ҳусайн аш-Шайх ҳам ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбарининг ўлдирилишини кескин қоралади. У ҲAMAC етакчисига уюштирилган суиқасдни “хавфли кескинлик” деб атади ва Исроил Фаластин халқига қарши ҳужумларини кучайтирган бир пайтда бирдамлик ва қаршилик кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.
ҲАМАС ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ёзма баёнотларида, Исмоил Хoниянинг Исроил армиясининг Теҳрондаги меҳмонхонага уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлгани билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркия Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилганини кескин қоралаганди. Американинг “The Wall Street Journal” газетаси Исмоил Хониянинг Теҳронда ўлдирилиши Яқин Шарқ минтақасида кескинликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигини ёзди. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий Хония Теҳронда ўлдирилгани учун Исроилдан қасос олишга ваъда берди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь