“Лўлилар қироли” фаолиятини якунлаши мумкин

Спорт

image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони Тайсон Фьюри (32-0) фаолиятини якунлаши мумкин. Бу ҳақда унинг отаси Жон Фьюри маълум қилди.

Унинг фикрича, Жаҳон чемпиони ўзи истаган барча натижага эришган ва буни исботлаш учун бошқа рақиб қолмаган.

“Энди Тайсон узоқ ва муносиб дам олиши керак. Бундан сўнг, нима бўлиши фақат унга боғлиқ. Мен ўғлимга фаолиятини якунлашни маслаҳат бердим. У исботлаши мумкин бўлган ҳеч нарса йўқ. “Лўлилар қиролининг” банкдаги ҳисоб рақамида бир неча миллионлари бор ва келажаги кафолатланган. У ўзи хоҳлаганини қилади”, дейди Жон Фьюри. 

Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фьюрининг промоутери Боб Арум мижози 2022 йилнинг март ойида рингга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтган эди.

Маълумот учун, WBC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони ҳисобланган Тайсон Фьюри жорий йилнинг октябрь ойида америкалик Деонтей Уайлдер (45-2) устидан ғалаба қозонганидан сўнг, иккала тирсагини операция қилиш учун шифохонага жойлаштирилган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

WBC Проф бокс Тайсогн Фьюри Жон Фьюри Gypsy King

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг