“Лўлилар қироли” операция қилинди
Спорт
−
10 Ноябрь 2021
5431Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри (32-0) амаерикалик Деонтей Уайлдер (45-2) устидан ғалаба қозонганидан сўнг, иккала тирсаги операция қилиш учун шифохонага жойлаштирилди. Бу ҳақда британиялик боксчининг отаси ва мураббийи Жон Фьюри “Boxing scene” нашрига маълум қилди.
“Тўғрисини айтсам, бу бокс эмас. Тайсон бу жангда жиддий жароҳат олган эди. Унинг иккала тирсагида кучли оғриқ бўлди ва уни бартараф этишга тўғри келди. Шундан сўнг, у шифохонада кун бўйи олти соат давомида тирсагини операция қилдирди. Менимча, унинг тирсак суягида жароҳат бор эди. Бу айниқса, боксчилар учун одатий ҳолдир”, дейди Жон Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, Тайсон Фюрининг промоутери Боб Арум мижозининг 2022 йил март ойида рингга қайтиши мумкинлигини айтиб ўтганди.
Маълумот учун, жорий йилнинг октябрь ойида нуфузли “The Ring” нашри вазн тоифасидан қатъи назар, дунёнинг энг яхши боксчиларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бироқ Деонтей Уайлдерни нокаутга учратган WBC ва “The Ring” камари соҳиби Тайсон Фьюри P4P рейтингига киритилмаган.
Унга кўра, супер ўрта вазнда WBА, WBC, WBО ва The Ring чемпионлик камари соҳиби Сауль Альварес биринчи поғонада қайд этилган, иккинчи ўринда версиялари бўйича супер оғир тоифада WBА, IBF, WBО ва IBО йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони Александр Усик жойлашган. Япониялик Наоя Иноуэ эса учинчи ўринда қайд этилган.
LiveБарчаси