Фьюри – Жошуа жанги учун 80 мингта чипта бир соатда сотилди

Спорт

−

image

Кардиффдаги “Принсипалити” стадионида ўтказиладиган собиқ жаҳон чемпионлари Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги бокс жанги учун барча чипталар атиги бир соат ичида сотилиб кетди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Кеча, 9 октябрь куни Британия ёзги вақти билан соат 12:00 да тахминан 80 мингта чипта сотувга чиқарилган. Хизмат ҳақини қўшганда, энг қиммат чипта 13 128 фунт стерлинг (17 370 доллар), энг арзон чипта эса 88,50 фунт стерлинг (117 доллар) этиб белгиланган.

Чипталар савдоси бошланганидан бир неча дақиқа ўтиб, онлайн навбатда 500 мингдан ортиқ киши пайдо бўлган. Шунга қарамай, барча чипталар тез орада сотилиб кетган. Бироқ чипталар қайта сотув сайтларида ҳам пайдо бўлган. Уларда VIP ўринлар 73 600 фунт стерлингга, юқори қаватдаги ўринлар эса 425 фунт стерлингга таклиф қилинмоқда. Жанг жорий йилнинг 11 декабрь куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, 38 ёшли Тайсон Фьюри профессионал фаолияти давомида 36 та ғалаба, икки мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Унинг ҳар икки мағлубияти Александр Усикка қарши жангларда юз берган, Деонтей Уайлдер билан эса бир марта дуранг ўйнаган. Аввал WBA, WBO ва IBF камарларини қўлга киритган 36 ёшли Энтони Жошуанинг ҳисобида 30 та ғалаба ва тўртта мағлубият бор. У Александр Усикка икки марта, Энди Руис ва Даниэль Дюбуага эса бир мартадан мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг