“The Ring” энг кучли боксчилар рейтингини янгилади. Фьюри ўнталикда йўқ

Спорт 3108
image

Нуфузли “The Ring” нашри вазн тоифасидан қатъи назар, дунёнинг энг яхши боксчиларининг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, супер ўрта вазнда WBА, WBC, WBО ва The Ring чемпионлик камари соҳиби Сауль Альварес биринчи поғонада қайд этилган, иккинчи ўринда версиялари бўйича супер оғир тоифада WBА, IBF, WBО ва IBО йўналишлари бўйича Жаҳон чемпиони Александр Усик жойлашган. Япониялик Наоя Иноуэ эса учинчи ўринда қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Деонтей Уайлдерни нокаутга учратган WBC ва “The Ring”камари соҳиби Тайсон Фьюри P4P рейтингига киритилмаган.

The Ring P4P рейтинги:
1. Сауль Альварес (Мексика)
2. Александр Усик (Украина)
3. Наоя Иноуэ (Япония)
4. Теренс Кроуфорд (АҚШ)
5. Джош Тейлор (Буюк Британия)
6. Эррол Спенс (АҚШ)
7. Теофимо Лопес (АҚШ)
8. Хуан Франсиско Эстрада (Мексика)
9. Василий Ломаченко (Украина)
10. Казуто Иока (Япония)

Маълумот учун, Тайсон Фьюрининг промоутери Френк Уоррен Александр Усикка қарши мутлақ чемпионлик жангини ташкил этишга тайёрлигини маълум қилганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 67
Рейтинг: 2.9
t
×