Лукашенко Путин билан махфий учрашиш учун Москвага келяпти...ми? Кремль тилга кирди

Олам 11215
image

Ижтимоий тармоқларда Беларусь Президенти Александр Лукашенко махфий тарзда Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Москвага учиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур хабарларга Кремль расмий муносабат билдирди. Унга кўра, Путин ва Лукашенконинг ҳеч қандай шошилинч учрашуви белгиланмаган.

“Жадвалда бундай учрашув йўқ”, дейилади Кремль Матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 августида Беларусда навбатдаги президентлик сайлови ўтказилди. Унда 26 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Александр Лукашенко ҳам иштирок этиб, 80 фоиздан ортиқ овоз тўплаб, ғалаба қозонди.

Бунинг ортидан Минск ва бошқа шаҳарларда намойиш бошланди. Ҳукумат намойишчиларни тарқатиш учун ОМОН бўлинмасини ишга солди. Шунга қарамай ҳар куни кечаси Минскда одамлар намойиш уюштиряпти. Охирни вақтларда оломон йўлларда ҳаракатни тўхтатиб қўйишга уриняпти.

Намойишни тарқатиш вақтида кўплаб одамлар ҳибсга олинди. Уларнинг орасида турли ОАВнинг журналистлари ҳам бор.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 447
Рейтинг: 2.9
t
×