Беларусда сайловдан кейинги намойишлар тинмаяпти (фото)
Олам
−
12 Август 2020
11102Беларусда президентлик сайловларидан кейинги норозилик намойишлари 3 кундирки тинмаяпти. Минск ва бошқа кўплаб шаҳарларда одамлар кўчага чиқяпти.
Ҳукумат Минскда намойишчиларни тарқатиш учун ОМОН бўлинмасини ишга соляпти. Кўчаларда аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўляпти.
Кўплаб одамлар ҳибсга олинган. Уларнинг орасида журналистлар ҳам бор.
Дастлаб намойишлар марказий кўчаларда ўтказилган бўлса, эндиликда одамлар яшайдиган районларга кўчган. Негаки, Минскдаги марказий кўчаларни кучишлатар тузилма ходимлари тўсиб қўйган.
Намойишчиларни тарқатиш учун ОМОН шовқин чиқарувчи граната ва резина ўқлардан фойдаланяпти. Бази жойларда намойишчилар баррикада хосил қилишга уринган. Аммо бу натижа бермаган.
Халқаро ҳамжамият Беларусни босиқликка ва намойишчиларга нисбатан куч ишлатмасликка чақиряпти. Литва Европа Иттифоқидан зудлик билан Беларусь бўйича саммит чақиришни сўради. ЕИ ҳозирда расмий Минскка санкциялар жорий қилиш имкониятларини кўриб чиқяпти. Ташкилот Беларусдаги сайловларни тан олмаслигини маълум қилди.
Маълумот учун, сайловда Лукашенко 84,23 фоиз, унинг энг яқин таъқибчиси Светлана Тихановская 9,9 фоиз овоз тўплади. Сайловда қатнашганларнинг 6,02 фоизи ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламади. Сайловда явка 84,23 фоизга тенг бўлди. 5,79 млн одам овоз беришда қатнашди.
Сайловда Лукашенкога асосий рақиб дея ҳисобланган Светлана Тихановская таслим бўлиб, мамлакатни тарк этди. Унга Литва ҳукумати бошпана берди.
LiveБарчаси