Лукашенкодан ҳокимият талаб қилган Тихановская Беларусни тарк этди
Олам
−
11 Август 2020
12050Беларусь Президентлиги учун номзод бўлган Светлана Тихановская мамлакатни тарк этди. У Литвага йўл олди. Бу ҳақда Литва Ташқи ишлар вазири Линас Линкявичюс маълум қилди.
“Тихановская хавфсизликда. У Литвада”, деган вазир.
Кеча кечаси Тихановскаяни Беларусь Марказий сайлов комиссиясида ушлаб туришгани хабар қилинганди. Аммо МСК бу маълумотни рад қилди. Бироз вақт ўтиб, Тихановская алоқага чиқди, аммо унинг қаердалиги номаълумлигича қолаётганди.
Бундан аввалроқ эса Беларусь Давлат хавфсизлиги қўмитаси раҳбари Валерий Вакульчик Тихановскаяга суиқасд уюштирилганини маълум қилганди. Аммо ҳужум бартараф қилинган.
Маълумот учун, сайловда Лукашенко 84,23 фоиз, унинг энг яқин таъқибчиси Светлана Тихановская 9,9 фоиз овоз тўплади. Сайловда қатнашганларнинг 6,02 фоизи ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламади. Сайловда явка 84,23 фоизга тенг бўлди. 5,79 млн одам овоз беришда қатнашди.
Тихановская эса ўзини ғолиб деб билишини ва Лукашенко ҳокимиятни тинчгина топшириши кераклигини айтиб чиққанди.
LiveБарчаси