Ўзимни ғолиб деб ҳисоблайман – Тихановская Лукашенкодан ҳокимиятни талаб қиляпти
Олам
−
10 Август 2020
11329Беларусь Президентлигига номзод Светлана Тихановская ўзини 9 августда ўтказилган президентлик сайлови ғолиби деб ҳисоблашини маълум қилди. Бу ҳақда МБХ медиа хабар берди.
Тихановкаянинг штаби сайлов натижаларини қабул қилмади. Улар ҳокимитнинг тинч берилишини талаб қилиб, норозиликни давом эттирмоқчи. Аммо номзоднинг ўзи кўчалардаги норозилик намойишларида иштирок бўйича аниқ қарорга келмаган.
“Менинг кўчага чиқишим можаронинг кенгайиб кетишига сабаб бўлади. Шунинг учун, (штабда) халқ биланман. Ўзимни сайлов ғолиби деб ҳисоблайман. Бизда альтернатив ҳисоблаш фактлари бор ва биз барча қонунбузарликларни исботлаймиз”, деди Светлана Тихановская.
Тихановская мамлакатда бошланган норозиликларга изоҳ бериб, ҳукумат бундай кеский чора кўришини кутмаганини айтиб ўтди. Шунингдек, у ва штаби одамларга куч ишлатмасликка чақирганини, аммо уларнинг сўрови жавобсиз қолдирилганини қўшимча қилди.
Маълумот учун, сайловда Лукашенко 84,23 фоиз, унинг энг яқин таъқибчиси Светлана Тихановская 9,9 фоиз овоз тўплади. Сайловда қатнашганларнинг 6,02 фоизи ҳеч бир номзодни қўллаб-қувватламади. Сайловда явка 84,23 фоизга тенг бўлди. 5,79 млн одам овоз беришда қатнашди.
Шу тариқа 26 йилдан бери давлатни бошқараётган Лукашенко янги муддатга сайланди.
Аммо кеча, 9 август куни Лукашенко сайловда ғалаба қозонгани ҳақидаги хабар тарқалиши билан Минскда намойишлар бўлиб ўтди. Одамлар ва кучишлатар тузилма ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўлди. Норозиликлар вақтида бир одам ҳалок бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь